ЎзА Ўзбек

26.08.2018 13:19 Чоп этиш версияси

Маҳалла идораси янги бинода

Маҳалла идораси янги бинода Мустақиллигимизнинг 27 йиллиги арафасида Тошкент вилояти Тошкент туманидаги "Қизғалдоқ" маҳалла фуқаролар йиғини биноси қайта таъмирланиб, фойдаланишга топширилди.

– Маҳалла фуқаролар йиғини биноси 1982 йилда ҳашар йўли билан бунёд этилган, – дейди "Қизғалдоқ" маҳалла фуқаролар йиғини раиси Э. Аҳмедов. – Маҳалламизда қарийб 4 минг аҳоли истиқомат қилади. Қайта реконструкция қилинган маҳалла биносида барча шароитлар яратилганидан аҳоли жуда мамнун.

Маълумотларга кўра, туманда 68 маҳалла бўлиб, айни пайтга қадар 15 маҳалла идорасининг биноси капитал таъмирланган, 5 таси реконструкция қилинган. 5 тасини янгидан қуриш ишлари олиб борилмоқда.

photo5474679625939528264.jpg


Аваз Худойқулов, ЎзА
6 965