ЎзА Ўзбек

04.07.2018 11:06 Чоп этиш версияси

Маҳалла гузари халқ хизматида

№ 42 .Хончарбоғ.jpg

Қаҳрамон ЗАФАРОВ,

“Хончорбоғ” МФЙ раиси:

– Маҳалламиздаги 703 хонадонда 5 мингдан ортиқ аҳоли истиқомат қилмоқда. 1 минг 264 оила мавжуд. Республикамиз бўйлаб “Обод маҳалла” дастури доирасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, бунёдкорлик ишларини ҳар куни оммавий ахборот воситаларида кузатиб борамиз. Бизнинг маҳаллада ҳам бу бўйича ишлар олиб борилмоқда.

2014 йилда маҳалла фуқаролар йиғини янги бинога кўчди. Маҳалла биносида барча шарт-шароитлар бор. Ходимларимиз алоҳида хоналарда фаолият юритмоқда. Бинода ўқув маркази жойлашган, кичик тикувчилик цехи ишлаб турибди. Эски маҳалла гузари ўрнига тадбиркорларни жалб этган ҳолда янги кўринишдаги шинам, маҳалла гузарини ташкил этдик. Гузар 100-120 кишига мўлжалланган. Унда маҳалладаги тўй-маъракалар, йиғинлар, турли маданий-маърифий тадбирларни ўтказяпмиз.

Юртбошимизнинг ташаббуси билан тўй-маъракаларни камхарж, ихчам, ортиқча исрофгарчиликка йўл қўймасдан ўтказиш бўйича амалий ишлар қилинмоқда. Ўйлайманки, бу саъй-ҳаракатлар бежиз эмас. Бу жараёнда маҳалланинг ўрни жуда катта. Маҳалладаги тўй-маъракалар, тантаналар ҳақида биринчи навбатда маҳалла огоҳлантирилиши керак. Баъзида бўлаётган тўй тадбирлари ҳақида маҳалла вакиллари хабарсиз қолмоқда. Бунга, албатта, ўзимиз айбдормиз. Чунки аҳоли билан ушбу мавзуда мулоқот қилмаганмиз, тушунтириш-тарғибот ишларини олиб бормаганмиз.

Бугун буларни бартараф этиш бўйича тушунтириш-тарғибот ишларини амалга оширяпмиз, суҳбатлар ўтказяпмиз. Бунинг самарасида ҳозирги бўлаётган турли тадбирлар маҳалла гузарида ўтказилмоқда. Бундан халқ рози, ҳам хурсанд.

ЎзА
13 891