Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

17.08.2017 20:15 Чоп этиш версияси

Маҳалла фаоллари учун ўқув-семинар

Маҳалла раисининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари ҳудуддаги ёшларнинг нималар билан бандлиги, 9-синф битирувчилари таълимнинг кейинги босқичга қай тарзда қамраб олингани, вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш каби масалаларга доимий эътибор қаратиб келади. Унинг ўз ишларини пухта, мукаммал бажариши, вазифасига ташаббускорлик билан ёндашишида яна нималарга эътиборни қаратмоқ керак?

Пойтахтимизнинг Чилонзор туманида бўлиб ўтган фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари раисларининг кексалар ва фахрийлар ишлари ҳамда ёшлар масалалари бўйича ўринбосарлари учун ўқув-семинарда ушбу масалаларга асосий эътибор қаратилди.

Мамлакатимизда ибратли миллий анъана ва қадриятларимизни кўз қорачиғидек асраб-авайлаш, айниқса, маҳалладек ноёб тузилмага доимий эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиш юзасидан тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 3 февралдаги "Маҳалла институтини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармони фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига ҳуқуқий-ташкилий кўмак кўрсатишга оид ишлар ҳажмининг тобора кенгайишида, улар фаолияти самарадорлигини ошириш, моддий-техника базасини янада мустаҳкамлашда муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда. Ушбу ҳужжатга кўра фуқаролар йиғини раисининг кексалар ва фахрийлар ишлари ҳамда ёшлар масалалари бўйича ўринбосарлари лавозими таъсис этилди.

Ўқув-семинарда фуқаролар йиғини раисининг кексалар ва фахрийлар ишлари ҳамда ёшлар масалалари бўйича ўринбосарларининг вазифалари хусусида атрофлича сўз юритилди.

Назокат Усмонова, ЎзА
3 006






Все о погоде - Pogoda.uz