ЎзА Ўзбек

13.04.2020 Чоп этиш версияси

МИБ: Карантин фарзандлар таъминотига тўсиқ бўлмайди

МИБ: Карантин фарзандлар таъминотига тўсиқ бўлмайди
Мажбурий ижро бюросининг ахборот хизматидан маълум қилишларича, Мирзо Улуғбек туманлараро судининг 2019 йил ноябрь ойидаги қарорига кўра қарздор Б.Муҳсинов ундирувчи Н.Мардонова фойдасига вояга етмаган фарзанди таъминоти учун иш ҳақи ва бошқа даромадларининг тўртдан бир қисм миқдорида алимент ундириш белгиланган эди.

Мазкур ижро ҳужжати юзасидан бюронинг Юнусобод туман бўлими давлат ижрочиси ижро иши қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилиб томонларга юборган эди.

Қарздор Б.Муҳсиновнинг алимент қарздорлиги 2019 йил ноябрь ойидан 2020 йилнинг ҳозирига қадар 10 миллион сўмдан ортиқни ташкил қилган.

Карантин вазиятида уйда қолаётган Н.Мардоновага вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун йиғилиб қолган 5 ойлик алимент пуллари ундириб берилди. Яъни қарздор Б.Муҳсинов билан ўтказилган профилактик суҳбатдан кейин у фарзанди учун белгиланган маблағни тўлаб берди.

2 040
ЎзА