ЎзА Ўзбек

16.06.2020 Чоп этиш версияси

Мўйноқда «Шоирлар хиёбони» ташкил қилинди

Мўйноқда «Шоирлар хиёбони» ташкил қилинди

Мўйноқ тумани марказида Бош прокуратура ташаббуси билан «Шоирлар хиёбони» ташкил қилинди. Мазкур хиёбонда классик шоирларимиз Алишер Навоий, Ажиниёз, Бердах, Кунхўжа, шунингдек, қозоқ, туркман, рус классик шоирлари Абай, Махтумқули ва Пушкиннинг бюстлари ўрнатилди. Ҳар бир бюст ёнида ушбу шоирнинг таниқли асаридан парча қўйилди.

photo_2020-06-16_16-27-56.jpg

«Шоирлар хиёбони» ёшларнинг маънавий ва маданий савиясини оширишда, нафақат мамлакатимиз, балки қўшни халқлар шоирларининг ҳаёти ва ижоди билан танишиш орқали китобхонликка қизиқишини оширувчи ноёб мажмуага айланди. Мазкур хиёбонда ҳар хил маданий тадбирлар ва турли санъат кўргазмалари ўтказилиши мумкин.

photo_2020-06-16_16-27-47.jpg

4 272
Е.Қаноатов, М.Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА