Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

11.07.2018 16:55 Чоп этиш версияси

Мўл ҳосил тадориги

Мўл ҳосил тадориги Фарғона вилояти Олтиариқ туманидаги “Исмоил Нозим обод файз” фермер хўжалиги пахтакорлари мўл ҳосил етиштиришнинг масъулиятли палласида зарур агротехник тадбирларни ўз вақтида сифатли амалга ошираётир.

Жорий йилда хўжаликнинг 30 гектарлик ғаллазоридан 60-70 центнердан ҳосил олинди. Яна шунча гектарда ғўзанинг «Наманган-77» нави парваришланмоқда. Шунингдек, асаларичилик, паррандачилик ва чорвачилик тармоғи йўлга қўйилган.

Миришкорлар ғўза қатор ораларини культивация қилиш, бегона ўтлардан тозалаш, меъёрида суғориш, зараркунанда ҳашаротларга қарши курашиш ишларини изчил давом эттирмоқда.

1.JPG

4.JPG

7.JPG

Муқимжон Қодиров (сурат) ЎзА
4 751