ЎзА Ўзбек

17.09.2020 Чоп этиш версияси

Луқма: «лайк»лар ваҳимасига учманг

Луқма: «лайк»лар ваҳимасига учманг

Ҳар йили анъанавий ўтказиладиган «Энг улуғ, энг азиз» танловининг республика босқичи ғолиблари аниқланишига саноқли кунлар қолди.

Шу кеча-кундузда ушбу танлов иштирокчилари томонидан ижтимоий тармоқларда «менга лайк босинг», «менга овоз беринг» қабилидаги постлар урчиди. Ижтимоий тармоқларда фаоллар аллақачон ўзига «очко» йиғиш ишларини қойиллатмоқда...

Танлов иштирокчилари орасида катта ёзувчилар, таниқли журналистлар ва кўплаб ижодкорлар бор. Бизнингча, улар менга «овоз беринг» дейишни ўзига эп билмайди. Қолаверса, яхши асарлар қиймати биргина «лайк» билан баҳоланмайди.

Ташкилотчилар билан бу масалада боғланганимизда танлов учун ҳакамлар жамоаси ташкил этилгани, улар тақдим этилган асарлар савияси, ижодкор маҳоратини алоҳида мезонлар асосида баҳолашини маълум қилди.

Шундай экан, «лайк» ололмасангиз хафа бўлиб юрманг. Кам овоз тўплаш яхши ижодий ишнинг қийматини туширмайди. Яхши ижодий ишлар, албатта, асл баҳосини олади.

Танлов ҳақида қисқача: Танловга «Сен – қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним!» деган бош ғояни ўзида мужассам этган ва 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ҳамда «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили» Давлат дастури доирасида мамлакатимизни ҳар томонлама обод қилиш, унинг иқтисодий қудратини кучайтириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларни, Ўзбекистоннинг дунё ҳамжамиятидаги нуфузи ва обрўси ошиб бораётгани, пандемия шароитида ҳам давлат ва жамият ҳаётидаги ўзгаришлар изчил давом этаётганини ҳаётий мисоллар ва илмий асосланган таҳлиллар асосида холис ва ҳаққоний ёритувчи ижодий асарлар қабул қилинади.

2 317
Д.Маматова, ЎзА