Лорд Муҳаммад Илтаф Ўзбекистонда хайрия фондини очади

Сайтимиз орқали британиялик Лорд Муҳаммад Илтаф Шайх ва унинг самарқандлик рафиқаси Гули Муродованинг "Ўзбекистон 24" радиоканали орқали тўғридан-тўғри интервью бераётгани ҳақида аввал хабар берган эдик.

Унда тадбиркор Гули Муродова Ўзбекистонда инглиз тилига ихтисослашган курслар ташкил этишини маълум қилган эди.
Жонли эфир давом этмоқда. Суҳбат давомида Гули Муродова ва Лорд келажакда юртимизда яна бир муҳим эзгу ишларни амалга оширишини ҳам маълум қилди, яъни ногиронлиги бор шахслар ва боқувчисини йўқотган болалар учун Ўзбекистонда хайрия фонди ташкил этиш ниятида экан.
Лорд Муҳаммад Илтаф Шайхнинг айтишича, Буюк британияликлар хайрия фондларига бефарқ эмас. Жорий йилда ушбу мамлакат аҳолиси 200 миллион фунт стерлингдан ортиқ маблағни хайрия қилган.
Шунингдек, ватандошимиз Гули Муродова Ўзбекистонга катта инвестиция киритишни кўзлагани ва мамлакатимиз ривожланишига ҳисса қўшиш истагида эканлигини билдирди.