ЎзА Ўзбек

16.08.2018 21:08 Чоп этиш версияси

Лоқайдлик исканжасидаги хавотир

Лоқайдлик исканжасидаги хавотир Пойтахтимиздаги Ёшлар пресс-клубида “Ёшлар ўртасидаги ҳуқуқбузарлик ва жиноятчилик: сабаб ва оқибатлар. Жиноят ҳақиқати ва адолати” мавзусида тадбир бўлиб ўтди.

Бош прокуратура, Ички ишлар, Олий ва ўрта махсус таълим, Халқ таълими, Адлия вазирликлари, давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари иштирок этган тадбирда ёшлар билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликларнинг сабаби, уларни келтириб чиқарувчи омиллар, турли зарарли иллатларнинг салбий оқибатлари ҳақида фикр юритилди.

Шунингдек, жиноят ёки ҳуқуқбузарлик содир этган, жазо муддатини ўтаётган ва “Ёшлар кафиллиги” асосида суд залидан озод қилиниб, енгил жазо тайинланган ёшлар билан якка тартибда ишлашнинг янги механизмини яратиш борасида мулоҳазалар билдирилди.

Тадбирда Юнусобод туманидаги тунги клубда содир этилган мудҳиш жиноят ва унинг сабаблари муҳокама этилди. Айтилишича, мазкур тунги клуб жойлашган маҳалла фаоллари бир неча бор тегишли ташкилотларга мурожаат қилиб, унинг фаолиятини назорат қилишни сўраган. Аммо бу мурожаатлар эътиборсиз қолдирилган. Оқибатда...

Тадбир сўнггида бу каби аянчли воқеаларнинг олдини олиш ва аҳоли ўртасида тушунтириш ишларини йўлга қўйиш юзасидан келишиб олинди.

Муҳайё Тошқораева, ЎзА
4 643