ЎзА Ўзбек

05.07.2018 10:29 Чоп этиш версияси

Лоқайдлик – бизнинг кушандамиз

№ 14 Жийдали.jpg

Ойниса Бобонова,

“Жийдали“ МФЙ раиси:

– Маҳалламизда ёшлар ва хотин-қизлар бандлигини таъминлаш мақсадида ҳудуддаги корхона ва ташкилотлар билан мунтазам ҳамкорлик йўлга қўйилган. Бунинг самарасида айни пайтда савдо дўконлари, сартарошхона, тикувчилик цехларига асосан ёшлар ишга қабул қилинмоқда. Бунга мисол тариқасида яқинда маҳалламиз ҳудудидаги бўш турган бинода кичик тикув цехи ташкил этилди.

Уйда ўтириб қолган қўли гул чевар опа-сингилларимиз билан учрашиб, уларни тикувчилик цехига ишга қабул қиляпмиз. Уй бекалари буюртма асосида уйидан чиқмаган ҳолда турли кийимлар учун буюртмаларни бажармоқда. Шундай қилинса, уй ишлари, фарзанд тарбияси билан ҳам бемалол шуғулланаверади. Бажарган меҳнатига қараб корхонадан ойлик ҳам олаверади.

Хонадон ва кўчаларни ободонлаштириш, аҳоли ўртасида экологик маданиятни кучайтириш борасида ҳам изчил ишлар олиб борилаётир. 

Айниқса, сувдан оқилона фойдаланиш борасида тизимли ишлар қилинган. Ёзнинг айни иссиқ қуёшли кунларида сувни бекорга исроф қилмаслик, ортиқча сув сарфламасликка ҳаракат қилинмоқда. Жумладан, кўп қаватли уйларнинг ертўласидан ноқонуний тарзда уланган ичимлик суви қувурларидаги сувни исроф қилиб атрофга сепмаслик, уйлар атрофидаги дарахт ва гулларни суғоришда эътибор билан иш қўриш лозимлиги алоҳида тайинланмоқда.

ЎзА
12 052