ЎзА Ўзбек

19.11.2019 Чоп этиш версияси

Кузнинг ажиб таровати

Кузнинг ажиб таровати

Куз – бутун борлиқ зангори либос кийди. Табиат аталмиш буюк рассом чизган бу тасвирларни мўйқаламларда ифодалаш мушкул. Кенгликларда жойлашган боғ-роғларга ажиб сукунат чўмди. Куз либосини кийган дарахтзорлар бўйлаб юрган киши хаёлот оламига чўмади. Умри поёнига етиб банд-бандидан узилиб тушаётган япроқлар ҳаётда ҳеч нарса абадий эмаслигини эслатади.

Ҳеч япроқнинг дарахт шохларидан узилиб ерга тушишини кузатганмисиз? Баҳор ва ёз бўйи шиддатли шамолларга дош берган япроқ бандини тарк этаётиб, майин шабаданинг эрмагига айланади. Енгил шамол уни узоқ-узоқларга олиб кетади. Ўтган қисқа давр ичида у баҳорнинг шўхликларини, ёзнинг қайноқ тафтини ҳам ҳис қилди. Инсон умри ҳам худди япроққа ўхшайди. Умрнинг баҳори, ёзи каби кузи ҳам келиши тайин.

Лекин ҳар фаслнинг ўз таровати бор. Куз инсон қалбига сокинлик бағишлайди. Таскинлик беради. Таассуротларга бой хотираларни ёдга солади. Тақдир суқмоғининг олис-олисларига бориб, бир бекатда тўхташга ва ортга боқишга имкон яратади. Афсусланишлар, армонлар, ушалмаган орзулар бисёр, аммо, ютуқлар, эришилган натижалар ҳам кўп. Яна умид уйғонади. Мақсадлар қатъийлашади. Демак, ҳаёт давом этади. Куз мана шундай гўзал ва жозибали туйғуларни улашади сизга...

1.jpg

3.jpg

4.jpg

1 704
Ў.БАРОТОВ, Ж.НОРҚОБИЛОВ (сурат), ЎзА