ЎзА Ўзбек

10.08.2018 20:53 Чоп этиш версияси

Кушон подшолиги даврига оид кўргазма

Кушон подшолиги даврига оид кўргазма
Термиз археология музейида “Кушон маданияти дурдоналари” номли янги экспозиция кўргазмаси иш бошлади. 

Кўп йиллик археологик тадқиқотлар натижасида ҳозирги Сурхон воҳаси ҳудудида милоддан аввалги I ва милодий III асрларда ҳукм сурган Кушон подшолиги даврига оид 130 дан ортиқ ёдгорлик аниқланган. Кўргазмадан Фаёзтепа, Чингизтепа-1, Чингизтепа-2, Далварзинтепа, Қоратепа каби ёдгорликларда олиб борилган қазишма ишлари давомида топилган ноёб экспонатлар ўрин олган.

Кўргазма 7 сентябрга қадар давом этади.

3 (1).jpg

6 (1).jpg

Жонибек Қўзимуродов (сурат) ЎзА
9 171