ЎзА Ўзбек

29.04.2019 18:58 Чоп этиш версияси

Курсантлар “Шараф лентаси”ни улашиш акциясида фаол иштирок этишди

Курсантлар “Шараф лентаси”ни улашиш акциясида фаол иштирок этишди

Юртимизда иккинчи жаҳон урушида матонат кўрсатган ҳамюртларимизга эҳтиром рамзи сифатида “Шараф лентаси”ни улашиш акцияси давом этмоқда. 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 апрелдаги “Хотира ва Қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида ёшларни миллий ғоя, Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш, уларнинг қалби ва онгига Ватан ҳимояси шарафли ва муқаддас бурч эканини чуқур сингдириш мақсадида Божхона институти курсантлари “Аждодларни хотирлаш - муқаддас қадрият” шиори остида Тошкент шаҳрининг Халқлар дўстлиги мажмуаси олд майдонида миллий байроғимиз рамзи туширилган “Шараф лентаси”ни юртдошларимизга тарқатишди.

Кўксида Ватан байроғи рамзи қадалган ҳар бир юрдошимиз қалбида ғурур, эртанги кунга бўлган ишончни ҳис этгани шубҳасиз.

шараф лента 2.png

Зеро, бу каби тадбирлар тинч ва осойишта ҳаётимиз, мусаффо осмонимиз учун шукрона келтириш, аждодларимиз хотирасини эҳтиром ила ёд этиш ҳамда инсонларни эзгу мақсадлар сари чорлашда муҳим аҳамият касб этади. 

Таъкидлаш жоизки, “9 май – Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан Божхона институти томонидан 1941-1945 йиллардаги иккинчи жахон уруши ва фронт орти меҳнат фахрийлари ҳолидан ҳабар олиш, ёшлар ўртасида, таълим муассасалари ва маҳаллаларда “Эътибор ва ғамхўрлик - инсоний бурч” шиорлари остида маданий-маърифий тадбирлар, тарғибот-ташвиқот ишларини ташкил этиш ҳам кўзда тутилган.

шараф лента 4.png

шараф лента ташкари 1.png

ЎзА
2 165