ЎзА Ўзбек

17.09.2018 19:42 Чоп этиш версияси

“Кураш” ва “Шурик”нинг қилмиши фош бўлди

“Кураш” ва “Шурик”нинг қилмиши фош бўлди Жорий йилнинг 13 сентябрь куни Навоий вилояти ички ишлар бошқармаси жиноят қидирув бўлими Уюшган жиноятчиликка қарши курашиш бўлинмаси ходимлари тезкор маълумотлар асосида вилоят ҳудудида ноқонуний валюта олди-сотдиси билан шуғулланаётганлар ҳаракатига қарши махсус тадбир ўтказди.

Махсус тадбир натижасида Навоий шаҳрида яшовчи “Кураш” ва “ Шурик” лақабли шахсларнинг жиноий қилмишлари фош этилди.

Навоий шаҳри ва Қизилтепа туманларида ўтказилган тадбирлар натижасида Қ.Т. ва унинг жиноий шериги Ф.Б мижозга ҳар бир АҚШ долларини 8000 сўмдан ҳисоблаб, жами 8000 АҚШ долларини 64 миллион сўм эвазига сотишга келишгани аниқланди. Ушбу келишув асосидаги валюта “олди-берди”си Қизилтепа туманидаги Марказий деҳқон бозори ёнида жойлашган “Шоҳрух” савдо дўкони олдида содир этилаётганида тезкор ходимлар томонидан далилий ашёлар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Иқтисодий жиноятчиликка қарши курашиш Департаменти Навоий вилояти бошқармаси томонидан дастлабки суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Нуриддин Раҳимов, ЎзА
5 118