ЎзА Ўзбек

16.05.2019 19:10 Чоп этиш версияси

Кун хабарлари қисқа сатрларда

Кун хабарлари қисқа сатрларда

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази Сурхондарё вилояти бошқармаси томонидан 15 май – Халқаро оила куни муносабати билан ўтказилган “Оила – муқаддас” акцияси якунланди.

* * *
Пекин шаҳрида 130 дан ортиқ етакчи таҳлил марказлари вакиллари иштирок этаётган Осиё мамлакатлари цивилизацияларига бағишланган биринчи форумда “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати раиси Акмал Бурҳонов нутқ сўзлади.

* * *
Миришкор тумани Гулшанбоғ қишлоғидаги 18-умумтаълим мактабида 367 нафар ўқувчи таълим-тарбия олмоқда. Мазкур мактабда таълим ўзбек ва тожик тилларида олиб борилади. Қашқадарё вилояти ҳокими Зафар Рўзиев ташаббуси билан мактаб кутубхонаси фондига 500 дона тожик ва ўзбек тилларида чоп этилган бадиий адабиётлар тақдим этилди.

* * *
Шимолий-ғарбий ҳарбий округи Нукус горнизонида Ихтисослаштирилган ўқув-амалий курсининг навбатдаги битирувчиларига сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди.

ЎзА
8 616