ЎзА Ўзбек

15.04.2019 22:30 Чоп этиш версияси

Кун хабарлари қисқа сатрларда

Кун хабарлари қисқа сатрларда

Тошкент давлат педагогика университетида “Универсиада-2019” спорт мусобақаларининг илк ғолибларини табриклашга бағишланган маросим ташкил этилди. Университет жамоаси умумий ҳисобда 13 та олтин, 5 та кумуш ва 5 та бронза медалларини қўлга киритди. 

* * *

Эртага, 16 апрель куни Нукус шаҳрида Қорақолпоғистон табиати, маданияти ва тарихи ҳақидаги маълумотлар билан бойитилган расмий интернет портали ишга тушиши юзасидан тақдимот бўлиб ўтади.

* * *

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясининг Фарғона ҳудудий филиалида Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларидаги 260 нафар шаҳар ва туман ҳокими ўринбосарлари малака оширди.

* * *

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий-техник институти ва Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳамкорлигида тадбир ташкил этилди.

* * *

Қарши шаҳридаги “Ватанпарварлар” боғида муддатли ҳарбий хизматга чақирилган йигитлар қасамёд қилди. 

* * *

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори Акмал Саидов Тошкент вилояти Зангиота туманидаги 35-умумтаълим мактабига 200 дан ортиқ китоб совға қилди.

* * *

Президентнинг эзгу ташаббуси давом этмоқда Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи, полковник Илҳом Қутлимуратов ўзи таҳсил олган Қорақалпоғистон Республикаси Беруний туманидаги 38- умумтаълим мактабига ўзининг шахсий кутубхонасидан 200 дона китоб совға қилди.

ЎзА
4 545