ЎзА Ўзбек

13.08.2019 21:44 Чоп этиш версияси

Кун хабарлари қисқа сатрларда

Кун хабарлари қисқа сатрларда

Жанубий-ғарбий махсус ҳарбий округи Бухоро гарнизонида Мудофаа вазирлиги тизимидаги ҳарбий қисм ва муассасалар кутубхоначилари ўртасида ўтказилаётган “Энг яхши кутубхоначи” кўрик-танловининг округ босқичи бўлиб ўтди.

“Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” шиори остида ташкил этилгантанловда Сурхондарё, Қашқадарё ва Бухоро вилоятларида фаолият юритаётган 6 нафар кутубхоначи ўзаро беллашди.

***

13 август куни “Ўзсаноатқурилишбанк” акциядорлик тижорат банки хотин-қизларини бирлаштирган “Аёллар клуби” ўз фаолиятини бошлади.

Шу муносабати билан ташкил этилган тадбирда сўз олган “Ўзсаноатқурилишбанк” акциядорлик тижорат банки бошқаруви раиси ўринбосари Анвар Эргашев ва бошқалар мамлакатимизда хотин-қизларга яратилаётган қулайлик ва имкониятлар уларнинг жамият ҳаётида фаол бўлиши ва ўз иқтидорини намоён этишига кенг йўл очаётганини таъкидлади.

ЎзА
5 319