ЎзА Ўзбек

13.05.2019 22:31 Чоп этиш версияси

Кун хабарлари қисқа сатрларда

Кун хабарлари қисқа сатрларда


Андижонда Ўзбекистон Республикаси Судьялар Олий кенгаши раиси Убайдулла Мингбоев судьялар, суд идоралари ходимлари ва уларнинг оила аъзолари билан мулоқот ўтказди.

Судьялар бугунги кун талаби даражасида фаолият кўрсатаяптими? Улар ўз вазифасига сидқидилдан, масъулият билан ёндашаяптими? Уларнинг оила аъзоларини нималар қийнамоқда? Мулоқот давомида ана шу масалалар хусусида атрофлича сўз юритилди.

* * *

Тошкент шаҳар руҳий касалликлар клиник шифохонасида Ўзбекистон ва Исроил шифокор-психиатрларининг халқаро симпозиуми бўлиб ўтди.

Унда ушбу янгиланишлар натижасида тиббий хизмат сифати халқаро андозалар даражасида яхшиланиб, ихтисослашган тиббий хизматни аҳолига янада яқинлаштириш ва замонавий даволаш усулларини амалиётда қўллашда кенг имкониятлар яратилаётгани таъкидланди.

Симпозиумда психиатрия соҳасининг долзарб масалалари, ютуқ ва камчиликлари муҳокама этилди. Икки давлат мутахассисларининг ўзаро тажриба алмашуви, айниқса, самарали бўлди.


ЎзА
4 693