Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги

12.06.2019 21:40 Чоп этиш версияси

Кун хабарлари қисқа сатрларда

Кун хабарлари қисқа сатрларда

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан ўтказилаётган “Яхшилик албатта қайтади” беғараз донорлик акцияси доирасида сурхондарёлик кўнгилли ёшлар ҳам фаол иштирок этди.

Вилоят қон қуйиш марказида ўтказилган хайрия тадбирида кўнгилли ёшлар донор сифатида қон топшириб, қон касалликларига чалинган бемор болалар ҳаётини сақлаб қолиш, умидвор кўнгилларга малҳам бўлишдек савобли ишга ҳисса қўшди.

***

Республика ишчи гуруҳи Навоий вилоятида фаолият олиб бораётгантадбиркорлик субъектлари билан учрашув ўтказди.

Тадбир доирасида бўш иш ўринлари ярмаркаси ҳамда тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагида бўлган фуқаролар учун замонавий технологиялар кўргазмаси ташкил этилди.

***

Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун “Ташаббус – 2019” кўрик-танловининг Навоий вилояти босқичи бўлиб ўтди. 

“Саноат соҳасида йилнинг энг яхши тадбиркори” йўналишида Навоий шаҳридаги “ZARAFSHAN GOLDEN GROUP” компанияси биринчи ўринни эгаллади. “Хизмат кўрсатиш соҳасида йилнинг энг яхши тадбиркори” йўналишида Навоий шаҳридаги “Трайдингсервис” корхонаси ғолиб бўлди. Замонавий интенсив балиқчилик фаолияти билан шуғулланиб келаётган “Экспорт Фиш Продукт” масъулияти чекланган жамияти “Йилнинг энг яхши ёш тадбиркори”, нуроталик якка тартибдаги тадбиркор Гулмира Исломова “Йилнинг энг яхши ҳунарманди” йўналишларида ғолибликни қўлга киритди. Навбаҳор туманидаги “Сафо севди” кўп тармоқли фермер хўжалиги раҳбари Севдиёр Рустамов “Йилнинг энг яхши фермери” деб топилди.

ЎзА