Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

06.09.2018 17:31 Чоп этиш версияси

Кулолчилик: анъана ва инновация

Кулолчилик: анъана ва инновация
Шаҳрисабз кулолчилик мактаби усталари қуёш ва олов рангдан самарали фойдаланади. Шу боис Европада бу услубга “Оташин кулолчилик” дея таъриф берилган.

Ўзбекистон Бадиий академияси Камолиддин Беҳзод номидаги Шарқ миниатюра санъати музейида ташкил этилган кўргазмада ана шундай кулолчилик буюмларининг 300 дан ортиғи намойишга қўйилди.

"Шаҳрисабз кулолчилиги: анъана ва инновация" номли намойиш ёш ҳунарманд Рустам Музаффаровнинг шахсий кўргазмаси бўлиб, ундан аждодлари Аҳад ва Зайниддин Музаффаровларнинг асарлари ҳам ўрин олган.

12.JPG

Рустам Музаффаров шаҳрисабзлик моҳир кулолчилар сулоласининг еттинчи вакилидир. У 2014 йилда ЮНЕСКОнинг “Бутунжаҳон сифат белгиси”ни қўлга киритди. Кўпгина халқаро кўргазмаларда иштирок этиб келаётган ёш ва маҳоратли ҳунарманднинг ижод намуналари Франция, АҚШ, Россия, Япония каби қатор мамлакатлар галереяларида сақланади. Ижодий устахонаси дунё маданий обидалари рўйхатига киритилган.

– Асарларимиздаги қуш, анор, қуёш гуллари тасвири ва нуқтали ўйма нақшлар айнан бизнинг мактабга хос, – дейди Р.Музаффаров. – Кулолчилик буюмларидан фақатгина санъат асари сифатида эмас, балки кундалик маиший ҳаётда ҳам кенг фойдаланиш мумкин. Лойдан ишланган буюмлар соғлиқ учун фойдалидир. Унинг инсон организмида совуқлик миқдорини камайтириб, нормал ҳолатда ушлаб туришга ёрдам бериши табобатдан яхши маълум.

Кўргазма 15 сентябрга қадар давом этади. 

М.Қосимова, О.Мирсоатов (сурат), ЎзА
5 520