ЎзА Ўзбек

06.07.2020 Чоп этиш версияси

Ўктам Барноев Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси раиси этиб сайланди

Ўктам Барноев Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси раиси этиб сайланди

Бугун, 6 июль куни Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди.

Видеоселекторда дастлаб ҳукуматимиз томонидан мамлакатимизда йилқичилик ва от спортини янада ривожлантириш бўйича қабул қилинган қарорлар ижросини таъминлаш юзасидан амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилинди.

Шундан сўнг, видеоселектор кун тартибидаги асосий масала - Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерациясига янги раис сайлаш кўриб чиқилди. Федерация раислигига Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Ўктам Барноев номзоди тавсия қилинди ва конференция иштирокчилари томонидан бир овоздан маъқулланди. Шунингдек, конференцияда федерация раҳбарияти ҳамда 13 кишидан иборат Ижроия қўмитаси аъзолари таркиби ҳам сайланди. Унга кўра, раис ўринбосарлари сифатида Феруз Абдуллаев, Баҳром Норқобилов, Аваз Исмоилов ва Камол Худойбердиев номзодлари маъқулланди. Шу билан бирга Камол Худойбердиев федерация бош котиби лавозимига ҳам тасдиқланди.

Видеоселектор давомида йилқичилик ва от спорти федерациясининг кейинги фаолияти бўйича таклифлар билдирилди. Унга кўра ҳудудларда ушбу спорт турини янада ривожлантириш бўйича марказлар ташкил этиш, спорт инвентарлари ҳолатини ўрганиш ва янгилаш борасида келишиб олинди.

Шундан сўнг федерация ҳудудий бўлимларининг ортда қолган давр мобайнида амалга оширган ишлари ва келгуси режалари бўйича ҳисоботлари тингланди.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги
Матбуот хизмати

13 292
ЎзА