ЎзА Ўзбек

02.12.2019 Чоп этиш версияси

Косонда уч кунлик ўқув машғулоти якунланди

Косонда уч кунлик ўқув машғулоти якунланди

Қашқадарё вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармаси ахборот хизматининг маълум қилишича, бошқарма ташаббуси билан Косон туманида “Бошқарув органлари, Фавқулодда вазиятлар давлат қуйи тизими ҳудудий ва функционал қуйи тизимларининг табиий хусусиятли фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этиш бўйича ҳамкорликдаги ҳаракатлари” мавзусида уч кунлик қўмондонлик - штаб ўқув машғулоти ўтказилган.

Машғулотда вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходимлари, туман ҳокимлиги, туман фуқаро муҳофазаси хизматлари, мулкчилик шаклидан ва идоравий бўйсунишдан қатъий назар барча ташкилотлар, корхоналар, идоралар, туман фуқаролар йиғинлари ва ўқув муассасалари раҳбарлари иштирок этди. Косон туманидаги “Нефтгаз қидирув экспедицияси” масъулияти чекланган жамияти биносида ўқув машқи бошқарув штаби ташкил этилиб, туман фуқаро муҳофазаси хизматлари ходимларидан иборат навбатчилик йўлга қўйилди.


photo5404619848824237435.jpg

photo5404619848824237436.jpg

Уч кунлик тадбир давомида ўқув машқи дастурига асосан Косон туманидаги 6-сонли автосарой ҳудудида туман йиғма командасининг саф кўриги ўтказилди. Унда Косон туман ФВДқТ хизматлари томонидан “Зилзила оқибатларини бартараф этиш бўйича ҳаракатлар”, “Косон туман эвакуация комиссияси ҳамда аҳолини йиғиш эвакуация пунктларининг ишини ташкил этиш” мавзусида, Нартибаланд маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 6-сонли умумий ўрта таълим мактабида “Кўчириладиган аҳолини йиғиш”, “Кўчириб келинган аҳолини жойлаштириш ва ҳаёт фаолиятини таъминлаш” мавзусида, Машъал маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги педагогика коллежида “Кўчирилган аҳолини қабул қилиш пунктлари ташкил этиш”, Косон компьютер технологиялари коллежи биносида “Туман биринчи тиббий ёрдам отрядини ёйиш” тадбирлари бўлиб ўтди.


photo5404593181372296394.jpg

photo5404619848824237433.jpg

Шундан сўнг Косон туманидаги барча ташкилот, корхона, муассасалар ва иқтисодиёт объектларида фуқаро муҳофазаси тадбирлари ўтказилди.

Ўқув машғулотларида жами 39 минг 604 нафар киши ва 163 та махсус техникалар жалб қилинган.

899
Ў.БАРОТОВ, ЎзА