Коррупциянинг олдини олиш учун янги бот фаолияти йўлга қўйилди

Ҳар бир мурожаат Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори назорати остида кўриб чиқилади.
Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги соҳада коррупция ҳолатларининг олдини олиш ва унга қарши курашиш мақсадида жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларини қабул қилувчи махсус @Stop_corruptionbot фаолиятини ишга туширди.
Эндиликда аҳоли соҳага доир қонунбузарлик ва коррупция ҳолатларига дуч келганда, ушбу бот ёки (71) 2340604 ишонч телефони орқали Агентликка мурожаат қилиши мумкин.
Ҳар бир мурожаат Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори назорати остида кўриб чиқилади.
Мурожаатлар фуқаронинг шахсига доир маълумот ошкор этилмаган ҳолда ўрганилади ва ўрганиш натижалари бўйича ҳужжатлар зарур ҳолларда қонуний баҳо бериш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилади.