Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

01.02.2018 15:37 Чоп этиш версияси

Коррупцияга қарши курашишда ҳамкорлик

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг сайловолди платформасида коррупцияга қарши курашиш ҳамда мансабдор шахслар томонидан иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш соҳасидаги қонунчилик талабларига риоя этилиши устидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг қонунда кўзда тутилган ҳуқуқни қўллаш амалиётида қонунийликни таъминлаш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш зарурлиги қайд этилган.

Пойтахтимизда Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва Коррупцияга қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссияси билан ҳамкорликда "Коррупцияга қарши курашиш соҳасида давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтларининг ўзаро ҳамкорлиги самарадорлигини ошириш" мавзуида ташкил этилган давра суҳбатида шулар ҳақида сўз борди.

Мамлакатимизда ҳали ҳам давлат органлари фаолияти устидан жамоатчилик назоратини амалга оширишнинг аниқ ҳуқуқий механизми яратилмагани, бу эса нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг уларга юклатилган вазифаларни ижро этишларини объектив баҳолашга тўсиқ бўлаётгани таъкидланди.

Коррупцияга қарши курашиш бўйича давлат дастурида давлат органлари фаолияти устидан коррупцияга қарши курашиш соҳасида жамоатчилик назоратини амалга ошириш борасидаги муносабатларни тартибга солувчи “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқиш кўзда тутилган.

Давра суҳбатида давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ўртасида коррупцияга қарши курашиш, мазкур соҳада ташкилий-амалий ва ҳуқуқий механизмларни мустаҳкамлаш соҳасида ижтимоий шерикликнинг мазмун-моҳияти ва ўзига хос жиҳатлари очиб берилди.

Баҳс-мунозаралар давомида давлат органлари, ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари ўртасида коррупцияга қарши курашиш соҳасида битимлар ва шартномалар тузиш масалалари муҳокама этилди. Коррупцияга қарши курашишда жамоатчилик назоратини амалга ошириш механизмлари ҳамда давлат органларининг коррупцияга қарши курашиш ва олдини олиш бўйича жамоат кенгашларини уларнинг таркибига жамоат ташкилотлари ва ОАВ вакилларини киритган ҳолда ташкил этиш масалалари кўриб чиқилди.

Тадбир доирасида ЎзЛиДеП ва Коррупцияга қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссиясининг ижтимоий шериклик доирасида "Йўл харитаси" лойиҳаси тайёрланди. “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги қонун лойиҳаси устида иш олиб бориш ва давлат органларининг коррупцияга қарши курашиш ва олдини олиш бўйича жамоат кенгашларини тузиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилди.

Гўзал Сатторова, ЎзА
5 856