ЎзА Ўзбек

30.07.2019 Чоп этиш версияси

Ўзбекистонда 661 нафар мансабдор шахс коррупцияда айбланмоқда

Ўзбекистонда 661 нафар мансабдор шахс коррупцияда айбланмоқда

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасида журналистлар учун ташкил этилган брифинг давом этмоқда.

Қайд этилганидек, жорий йил биринчи ярмида 661 нафар турли тоифадаги мансабдор шахсларга 590 жиноят иши қўзғатилган.

Шу пайтгача 537 нафар шахс жиноий жавобгарликка тортилган. Қолган жиноят ишлари бўйича тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Жинояти фош қилинган мансабдор шахсларнинг 25 нафари республика, 36 нафари вилоят ва 476 нафари туман, шаҳар миқёсидаги идоралар ҳамда корхона ва ташкилотлардир.

Мазкур жиноятлар оқибатида давлат ва жамият манфаатларига 1 триллион 665 миллиард сўмликдан ортиқ зарар етказилган. Тергов жараёнида ушбу зарарнинг асосий қисми ундирилган.

Жиноий жавобгарликка тортилган шахсларнинг 250 нафари ўзганинг мулкини талон-торож қилган. 48 нафари мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаган. 71 нафар шахс пора олиш-бериш ёки унда воситачилик қилган. 51 нафари фирибгарлик, 23 шахс мансабни суиистеъмол қилган ва ҳоказо.

7 314
Н. Абдураимова, ЎзА