Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

10.08.2017 16:56 Чоп этиш версияси

Коррупция – тараққиёт кушандаси

Қаршида Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонуни тарғиботига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.

Қашқадарё вилояти давлат солиқ бошқармаси ташаббуси билан ташкил этилган тадбирда вилоят прокуратураси, ички ишлар бошқармаси масъул ходимлари ва соҳага алоқадор бошқа ташкилотлар вакиллари иштирок этди.

Мамлакатимизда қонун устуворлигини таъминлаш, коррупцияга қарши курашиш, турли жиноят ва ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш борасида изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонуни бу борадаги ишларни янги босқичда давом эттиришга хизмат қилмоқда.

Мазкур қонун коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги ҳуқуқий муносабатларни тартибга солишда муҳим ҳуқуқий асос яратди. Бу давлат органлари, ташкилотлар ва фуқаролик жамияти институтлари томонидан олиб борилаётган коррупцияга қарши чора-тадбирлар самарадорлигини оширишга хизмат қилади. Жамият ҳаётининг барча соҳаларида коррупциянинг намоён бўлишига чек қўйилиб, фуқаролар ҳуқуқий маданиятини юксалтириш орқали жамиятда коррупциянинг барча шаклларига нисбатан муросасиз муносабат қарор топади.

– Тадбир давомида коррупция ва унинг жамиятимиз тараққиётига зарари ҳақида янада кўпроқ маълумотларга эга бўлдим, – дейди Қарши шаҳар давлат солиқ инспекцияси бўлим бошлиғи И.Худойназаров. – Масалан, солиқ идоралари ходимлари солиқ тўловчилар билан мулоқотда бўлади, халқ орасида юради. Кимдаки ушбу иллатга мойиллик бўлса, бу ҳақда тегишли ташкилотларни огоҳлантириш лозим. Бу орқали биз аввало, ўша инсонни жиноятдан асраб қолган бўламиз. Қонунда давлат органлари ходимлари уларни коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар содир этишга кўндириш мақсадида бирор-бир шахс ўзига мурожаат этганига оид барча ҳолатлар тўғрисида, шунингдек, давлат органларининг бошқа ходимлари томонидан содир этилган шунга ўхшаш ҳуқуқбузарликларнинг ўзига маълум бўлиб қолган ҳар қандай факти ҳақида раҳбарини ёхуд ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларни хабардор этиши шартлиги белгилаб қўйилган. Ушбу мажбуриятнинг давлат органлари ходимлари томонидан бажарилмаслиги қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади.

Тадбирда “Коррупция – тараққиётга ғов”, “Жиноятга жазо муқаррар”, “Коррупцияга қарши курашиш – барчамизнинг умумий ишимиз” каби мавзуларда маърузалар тингланди. Жамият ривожига салбий таъсир кўрсатаётган масалалар муҳокама қилинди. Хусусан, солиқ идоралари ходимлари бевосита халқ билан мулоқотда бўлиши, уларни қизиқтираётган муаммолар ҳақида доимий хабардор бўлиши, муаммоларни ечишда ҳамкор ташкилотлар билан алоқани мустаҳкамлаш зарурлиги таъкидланди. Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан атрофлича жавоб олди.

Ўлмас Баротов, ЎзА
3 673






Все о погоде - Pogoda.uz