Коронавирусга чалинган ўзбекистонлик аёл ҳақида аниқ тафсилотлар маълум бўлди
У билан алоқада бўлганлар карантинга, бир рейсда учган 150 дан ошиқ йўловчи изоляцияга олинган.
Бу ҳамюртимиз 11 март куни Франциядан келган. Маълумотларга кўра, у юқори малакали шифокор бўлиб (хусусий клиника раҳбари экани айтилмоқда), аэропортдаги дастлабки текширувларда касаллик белгилари аниқланмаган. Кеча тунда тана ҳарорати кўтарилгани боис Вирусология илмий текшириш институти клиникасига мурожаат қилган.
Беморнинг 9 нафар оила аъзоси ҳам шифохонага ётқизилган, у билан алоқада бўлганлар карантинга, бир рейсда учган 150 дан ошиқ йўловчи изоляцияга олинган.