ЎзА Ўзбек

06.08.2020 Чоп этиш версияси

Коронавирусдан тузалганлар ниқоб тақмаса ҳам бўладими?

Коронавирусдан тузалганлар ниқоб тақмаса ҳам бўладими?

Мен коронавирус инфекциясидан тузалдим. Энди уйда қолишим керакми ва ниқоб тақмасам ҳам бўладими? Ушбу саволга Коронавирусга қарши штаб аъзоси Наргиза Нуриллаева жавоб берди.

"Касалхонадан чиққандан сўнг ҳам соғлом одамлар каби касалликни олдини олиш чораларига риоя қилиш керак: одамлар тўпланадиган жойларга бормаслик, қўлни ювиш.

Ҳатто касаллик аломатлари тўла йўқолгандан кейин ҳам одам атрофдагилар учун 14 кунгача хавфли бўлиб қолади.

Шунинг учун изоляцияни яна икки ҳафтага давом эттириш зарур", деди Нуриллаева.

2 648
ЎзА