ЎзА Ўзбек

26.03.2020 Чоп этиш версияси

Коронавирус сабабли “Олтин қалам” танлови ҳам тўхтатиб турилибди

Коронавирус сабабли “Олтин қалам” танлови ҳам тўхтатиб турилибди
Ҳар йили шу вақтда аллақачон журналистлар учун ўтказиладиган “Олтин қалам” танлови эълон қилинар эди. 

Жорий йилда ундан негадир хабар бўлмади. 

Ушбу саволга Ўзбекистон журналистлари уюшмаси раиси ўринбосари Холмурод Салимовнинг жавоб беришича, “Коронавирус пандемияси туфайли мамлакатимизда карантин жорий этилиши муносабати билан “Олтин қалам“ миллий мукофоти учун халқаро танлов ўтказилишини эълон қилиш тўхтатиб турилибди.“

Қачон бу танлов бўлиши ҳақида эса ҳозирча аниқ маълумот йўқ.

“Танловни ўтказиш бўйича янгилик бўлиши билан биз уюшманинг сайти ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида маълум қиламиз”, деди Холмурод Салимов.

2 433
ЎзА