ЎзА Ўзбек

27.02.2020 Чоп этиш версияси

Коронавирус сабаб Умра визаси вақтинча тўхтатилди

Коронавирус сабаб Умра визаси вақтинча тўхтатилди

Саудия Арабистони Подшоҳлиги Ҳаж ва умра вазирлиги 2020 йил 27 февраль кунидан эътиборан дунёнинг барча мамлакатлари учун Умра визасини тақдим этишни вақтинча тўхтатди.

Ушбу чора коронавирусга қарши кураш доирасида амалга оширилмоқда.

Саудия ҳукуматининг ушбу масала бўйича расмий қарори ва баёноти бугун эълон қилиниши кутилмоқда.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

4 715
ЎзА