ЎзА Ўзбек

04.07.2020 Чоп этиш версияси

Коронавирус инфекциясига чалинган бемор ўткир нафас ва юрак етишмовчилигидан вафот этди

Коронавирус инфекциясига чалинган бемор ўткир нафас ва юрак етишмовчилигидан вафот этди

Бухоро вилояти Ғиждувон туманида яшовчи 35 ёшли аёл Д.Ш. жорий йил 1 июль куни коронавирус инфекциясига гумон қилиниб, Бухоро вилояти юқумли касалликлар шифохонасининг реанимация бўлимига ётқизилган.

Унга “Икки томонламапневмония, ўткир нафас етишмовчилиги 3-даража, семизлик 2-даража” ташхиси қўйилган.

Шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган тезкор реанимацион муолажаларга қарамасдан бемор ўткир нафас ва юрак етишмовчилигидан вафот этди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

3 324
ЎзА