ЎзА Ўзбек

09.08.2018 13:34 Чоп этиш версияси

Кореялик шифокорлар Сирдарёда 300 нафар аҳолини тиббий кўрикдан ўтказди

Кореялик шифокорлар Сирдарёда 300 нафар аҳолини тиббий кўрикдан ўтказди

Жанубий кореялик шифокорлар Сирдарё вилоятида аҳолини тиббий кўрикдан ўтказди.

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди ҳамда Корея Республикасининг “Ewha Womans University” госпитали ўртасида тузилган ҳамкорлик келишуви доирасида ташкил этилган тадбирда 300 нафарга яқин аҳоли тиббий кўрикдан ўтди.

– Мақсадимиз ўзбекистонлик шифокорлар билан ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, тажриба алмашиш ва аҳоли саломатлигини сақлашга ҳисса қўшишдир, – дейди “Ewha Womans University“ госпитали шифокори Жанг Йонг Чой. – Кейинги йилларда юртингиз тиббиёт соҳасида салмоқли ютуқларни қўлга киритаётганини алоҳида эътироф этиш керак. Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасида бу соҳада ўзаро ҳамкорлик муносабатлари мустаҳкамланаётганидан хурсандмиз.

Тиббий кўрик давомида бир гуруҳ беморларга бепул дори-дармон, санитария-гигиена ва тиббиёт воситалари тарқатилди.

А.Қаюмов, ЎзА
5 887