ЎзА Ўзбек

17.10.2020 Чоп этиш версияси

KOPIA аграр тизимда илм-фан ривожи учун грант ажратди

KOPIA аграр тизимда илм-фан ривожи учун грант ажратди

Жанубий Кореянинг KOPIA Uzbekistan ҳамда Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Қишлоқ хўжалиги ва озиқ - овқат таъминоти илмий ишлаб чиқариш маркази раҳбарияти иштирокида учрашув бўлиб ўтди.
 
Унда икки томонлама ҳамкорлик масалалари, истиқболдаги режалар муҳокама қилинди ва Илмий ишлаб чиқариш маркази таркибидаги бешта институтнинг илмий изланишларини қўллаб-қувватлаш мақсадида 2 миллион долларга тенг лойиҳалар имзоланди. 

photo_2020-10-17_17-52-20.jpg

photo_2020-10-17_17-52-25.jpg

photo_2020-10-17_17-52-14.jpg

Мазкур маблағнинг йўналишларга тақсимлаганда ҳолат янада ойдинлашади. Жумладан, аграр тармоқда илм-фанни ривожлантириш мақсадида ташкил этиладиган маслаҳат марказлари ташкил этишга 150 минг доллар ажратилди. Ўзбекистон иқлим шароитига мослаштирилган шоли навларини етиштириш ва замонавий агротехнологияларини жорий этиш лойиҳаси учун 200 минг, иқлим шароитимизга мослаштирилган экспортбоп узум навларини яратишга 100 минг, сояни навларини такомиллаштриш ва селекция ишларига 100 минг, чорвачиликни ривожлантиришга эса 1,5 миллион доллар йўналтирилади.

Мазкур маблағнинг айни пандемия даврида ажратилиши ва илм-фанни ривожлантириш учун берилиши, қишлоқ хўжалигида илмий-тадқиқот, таълим ва маслаҳат хизматларининг ишлаб чиқариш билан янада узвий боғланишида муҳим аҳамият касб этади. Зеро, интеграциялашган билим ва маълумотларни тарқатишнинг самарали шакллари қўлланиши илм-фан, таълим, ахборот ва маслаҳат хизматларини тизимли ривожланишида қўл келади.

2 433
ЎзА