Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

03.05.2018 19:40 Чоп этиш версияси

Конвертларга маркалар ёпиштириб, хатлар ёзганингизни эслайсизми?

Конвертларга маркалар ёпиштириб, хатлар ёзганингизни эслайсизми? Қонликўл тумани «Қонликўл» маҳалла фуқоралар йиғини ҳудудида туман ҳокимлиги ва тадбиркор Т.Садиқовлар билан ташкиллаштирилган «90-йил музейи» фойдаланишга топширилди.

«90-йил музейи»нинг биринчи тамошабинлари туманнинг ёши улуғ нуронийлари билан таълим ва фуқоралар йиғинлари раислари ҳамда медиатур журналистлари бўлишди.

IMG_4945.JPG

Музейдаги экспонатлар, халқимиз мустақилликдан аввалги ҳамда кейинги даврларда фойдаланилган электро техника воситалари (телевизор, компьютер калькулятор, магнитафон, фотоаппарат, аудио ҳәм видео двд, телефонлар, авто ручкалар ва ҳаказо) 90 йил почтаси хизматининг ишга тушиши алоҳида қизиқувчилик ўйғотади.

Тадбир жараёнида, томошабинлар Қонликўл почта хизматидан фойдаланган ҳолда Қонликўл маркасидаги махсус қоғозларда хат ёзиб, ўтмиш хотираларини жойланган конвертларни танишларига йўллади.

IMG_4946.JPG

Музейда бошқа музейлардан фарқли томони томошабинларнинг болалик, ёшлик даврлари билан оз фурсат бўлса ҳам бирга бўлиш, хотирлаш имконини яратган. Шунингдек, 700 ортиқ экспонатга эга кичик музей томошабинларда аълоҳида тааъссурот қолдиради.

ЎзА
8 809