Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

04.12.2017 14:48 Чоп этиш версияси

Конституция тарғиботига оид акция

Конституция тарғиботига оид акция Фарғонада Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 25 йиллиги муносабати билан «Бош қомусимиз – эркинлик ва фаровонлик кафолати» шиори остида тарғибот акцияси ўтказилмоқда.

Вилоят ҳокимлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича вилоят кенгашлари ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилаётган тадбирлар аҳоли, айниқса ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, уларда Конституциямизга ҳурмат, Ватан тақдирига дахлдорлик туйғусини кучайтириш мақсадига қаратилган.

4.JPG

Шаҳар хиёбонлари, бозорлар, таълим масканлари, аҳоли гавжум жойларда Бош қомусимизнинг мазмун-моҳияти акс этган плакат ва буклетлар жойлаштирилмоқда. Конституциямизнинг мамлакат тараққиётидаги ўрни ва аҳамиятини тушунтиришга қаратилган мулоқотлар ташкил этилмоқда. Таълим муассасаларида «Конституцияни ўрганамиз», «Конституция – менинг тақдиримда», «Инсон ҳуқуқлари – энг олий қадрият», «Конституция – тараққиётимиз пойдевори» каби мавзуларда турли тадбир ва иншолар танлови ўтказилмоқда.

Муқимжон Қодиров (сурат), ЎзА
1 749






Все о погоде - Pogoda.uz