Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

01.12.2017 16:12 Чоп этиш версияси

“Конституция – ҳаётимиз қомуси” мавзуида давра суҳбати ташкил этилди

Пойтахтимизда Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 25 йиллигига бағишлаб “Конституция – ҳаётимиз қомуси” мавзуида давра суҳбати ташкил этилди.

Партия фракцияси аъзолари, “Ёшлар қаноти” етакчилари, ҳуқуқшунос олимлар, мутахассислар, профессор-ўқитувчилар ҳамда талаба-ёшлар қатнашган тадбирда Конституция она заминимизда истиқомат қилаётган, миллати, дини, тилидан қатъи назар, барча учун мустаҳкам ҳимоя, эртанги кунимизни аниқлаб берувчи дастуриламал ҳужжат эканлиги таъкидланди. Бош қомусимизда халқимизнинг олий мақсади, иродаси ўзининг теран ифодасини топган.

Конституция асосида 1000 дан ортиқ янги қонун ва 10 дан ортиқ кодекс қабул қилинди. Уларнинг барчаси Асосий қонунимиз мазмунида акс этган фуқароларнинг муносиб ҳаёт кечиришини таъминлаш ҳамда инсонпарвар демократик давлат барпо этиш йўлида хизмат қилиб келмоқда. Конституциянинг яратилиш тарихи, унинг ҳаётимиздаги ўрни ва аҳамиятини аҳолига, айниқса, ёшларга кенг тушунтириш муҳим аҳамият касб этади.

Мазкур тадбир ҳам Бош қомусимизни чуқур ўрганиш, ёшларнинг ҳуқуқий маданияти ва ҳуқуқий билимларини юксалтириш, уларни Конституцияга ҳурмат руҳида тарбиялаш ва ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш мақсадида ташкил этилди.

Иштирокчиларга Конституциянинг яратилиш тарихи, унинг демократик ҳуқуқий давлат барпо этиш ва инсон манфаатларини таъминлашдаги аҳамияти, Бош қомусимизнинг халқчиллиги, халқаро ҳуқуқ нормаларига мослиги, шу билан бирга, ўзига хос жиҳатлари ҳақида маълумот берилди.

Гўзал Сатторова, ЎзА
2 013






Все о погоде - Pogoda.uz