ЎзА Ўзбек

25.04.2019 Чоп этиш версияси

Конимех тумани ҳокимлигидан янги ташаббус

Конимех тумани ҳокимлигидан янги ташаббус

Навоий вилояти Конимех туман ҳокими М.Эгамқулов томонидан Президент Фармони талабларидан келиб чиқиб, янги ташаббусга қўл урилди.

Жорий йилнинг 4 май куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мамлакатни демократик янгилаш жараёнида фуқароликжамияти институтларининг ролини тубдан ошириш чора-тадбирларитўғрисида”ги Фармони қабул қилинганлигига бир йил тўлади.

Мазкур Фармон жамият ва давлат ҳаётининг барча соҳаларида демократик ўзгаришларни амалга оширишда нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда фуқаролик жамияти бошқа институтларининг роли ва аҳамиятини, ижтимоий фаоллигини оширишда янги даврни бошлаб берди.

Шу қисқа давр мобайнида республикамизда мазкур йўналишда иштимоий шериклик тамойили асосида давлат ва нодавлат ташкилотларнинг ўзаро ҳамкорлигида салмоқли ишлар амалга оширилди.

Навоий вилояти Конимех туман ҳокими М.Эгамқулов томонидан Президентимизнинг мазкур Фармони талабларидан келиб чиқиб, янги ташаббусга қўл урилди.

Унга мувофиқ, туман марказида икки ой ичида “Истеъмолчилар уйи” янги маъмурий биноси қурилади.

Мазкур “Истеъмолчилар уйи” замонавий архетектура консепцияси асосида қурилиши белгиланган бўлиб, бинода замонавий «Book cafe» ва бепул WiFi тизими ҳамда интернет орқали зарур адабиётларни топиш ва харид қилиш имконини берувчи «eReader» электрон ўқув қурилмалари билан таъминлан кутубхона – “Истеъмолчи кутубхонаси” ҳамда фуқароларга хизмат кўрсатиш сервис хизматлари жойлаштирилиши режалаштирилган.

3 932
ЎзА