Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

03.07.2018 12:26 Чоп этиш версияси

Коммунал қарздорликни йиғиш маҳалла раислари зиммасидами?

№ 35 .Тарққиёт.jpg

Оқилжон ХОЛМАТОВ,
“Тараққиёт” МФЙ раиси:

Президентимиз туманимизга ташрифи чоғида “Обод маҳаллада – обод кўнгил бўлади” дедилар. Бу гап замирида улкан маъно, эзгу мақсад мужассам.

“Обод маҳалла” дастури амалга оширилаётганидан халқимиз миннатдор. Шу ўринда айрим мулоҳазаларимиз ҳам бор. Аввало, маҳалладошларимизга айтаримиз шуки, ҳар битта хонадон эгаси ўз уйини обод қилса, маҳалла секин-аста обод бўлиб боради. Давлат қилиб берар экан, деб қўл қовуштириб ўтиравериш ярамайди. Халқимиз бунга ўрганиб қолмаслиги керак.

Бир куни маҳалламизда шанбалик – ҳашар қилдик. Бир ҳовли остонасига яқинлашганимизда, уйдан келинчак чиқиб, бизга ёрдам бераётганда қайнопаси эшикни очиб “Нима қиляпсиз? Бу уларнинг иши. Уйга киринг”, деб келинчакни олиб кириб кетди. Мана, одамларни нимага ўргатиб қўйдик.

Маҳаллада сектор раҳбарияти билан уйма-уй юриб, муаммоларни жойида ҳал қилаяпмиз. Бизнинг маҳалламиз 1960 йилларда ташкил топган. Ўз вақтида берилган ерлар вақт ўтиб бўлиниб, 2 сотихдан бўлиб қолган. Шу боис, оилаларнинг 90 фоизининг муаммоси бу – уй-жой таъминоти масаласи.

Президентимиз ташаббуси билан ҳаётга татбиқ этилган “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастурини жуда кўп муаммоларнинг ечими, десак бўлади. Чунки оилада бекорчи одам бўлмаса, жанжал ҳам бўлмайди, жиноят ҳам кузатилмайди. Ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ҳам ўз-ўзидан йўқ бўлади.

Коммунал қарздорликни ундиришда маҳалла раислари ҳам ёрдам бериши керак. Бу бизнинг мажбуриятимиз. Лекин охирги пайтда тўловларни биз – ўзимиз йиғишимизга тўғри келяпти. Бизга Мажбурий ижро бюросидан рўйхат беришяпти. “Мана бу газники, мана бу электр энергиясиники, бу сувники. Иложи бўлса, шуларни ундириб беринглар” дейишяпти. Шунинг учун биз ҳам нафақа олишга келган фуқароларимиз билан тушунтириш ишларини олиб бориб, МИБ ходимларини чақирган ҳолда уларга ёрдам беряпмиз.

ЎзА
4 384