ЎзА Ўзбек

11.07.2020 Чоп этиш версияси

Комил Алламжонов уй шароитида коронавирусдан даволанаётганини маълум қилди

Комил Алламжонов уй шароитида коронавирусдан даволанаётганини маълум қилди

Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси Комил Алламжонов ўзининг Telegram каналида коронавирусга чалинганини ва 12 кундан бери ушбу касалликка қарши уй шароитида даволанаётганини маълум қилди.

Алламжонов ўз видео мурожаатида унда енгил формали коронавирус кечаётганини, уй шароитида 12 кундан бери даволанаётганини ва ҳозирда ўзини яхши ҳис қилаётганини таъкидлаб ўтди.

Алламжонов, шунингдек, ўз мурожаатида хасталикдан даволанишда қандай чоралар амалга ошираётганини ҳақида ҳам гапириб ўтди.

6 460
ЎзА