ЎзА Ўзбек

25.03.2020 Чоп этиш версияси

Клиника шифокорлари вирусли инфекцияга қарши чора-тадбирларни амалга оширишга тайёр!

Клиника шифокорлари вирусли инфекцияга қарши чора-тадбирларни амалга оширишга тайёр!

Бугунги кунда бутун дунё фавқулодда ҳолат, яъни коронавирус COVID-19нинг глобал пандемияси билан юзма-юз келди.

Қай бир мамалакат аҳолисининг соғлиги хавф олдида турса, биринчи бўлиб уларнинг ҳимоясига ҳукумат шай бўлади.

Коронавирус касаллиги тарқалиши сабабли юзага келган вазиятни инобатга олиб, VITAMED MEDICAL клиникаси жамоаси Ўзбекистон Республикаси ҳукуматини пандемияга қарши курашишида қўллаб-қувватлаш ва мамлакатимиз аҳолисига малакали тибиий ёрдам кўрсатиш бўйича тайёрлигини билдиради.

Клиника шифокорлари одатий режимда фаолиятини давом эттиришмоқда ва вирусли инфекция тарқалишининг олдини олиш ва ҳимоя қилиш бўйича барча чора-тадбирларни амалга оширишга тайёр!

Ўзингизни ва яқинларингиз асранг!

1 221
ЎзA