Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

10.09.2018 11:00 Чоп этиш версияси

Кластер: терилган ҳосил шу ерда қайта ишланади

Кластер: терилган ҳосил шу ерда қайта ишланади

Бухоро вилояти Ромитан туманидаги “BCT Cluster Agrokompleks” масъулияти чекланган жамиятида кластер усулида етиштирилган пахтани йиғиб-териш бошланди.

Мазкур корхона туманнинг Нурафшон, Боғитуркон, Қоқиштувон, Миришкор ва Шўрча ҳудудларидаги 8 минг гектар экин майдонларини тасарруф этмоқда.

– Ўтган йили бу майдонлар пахта ва ғалла экадиган фермер хўжаликларига тегишли бўлиб, 436 нафар киши меҳнат қилган бўлса, ҳозирда уларнинг сони 3 мингдан ортиқ, – дейди “BCT Cluster Agrokompleks” масъулияти чекланган жамияти раиси Матлуб Нўъмонов. – Биз жорий йилда 28 минг тонна пахта йиғиштириб олишга қатъий бел боғлаганмиз. Энг муҳими, ишчидан тортиб, менежер-раҳбарларгача ҳар томонлама мақбул ойлик иш ҳақлари белгиланган ва янгидан меҳнат дафтарчаси очилди. Битта оиладан уч-тўрт киши меҳнат қилиб, ойига қарийб 6 миллион сўм даромад қилмоқда.

Келгусида корхонага 123,1 миллион доллар инвестиция йўналтириш орқали дунёнинг етакчи давлатларида ишлаб чиқарилган ускуналар харид қилиш кўзда тутилган. Хусусан, замонавий калава ўраш, уни бўяш ва тўқув-трикотаж фабрикалари каби саккизта компания фаолияти йўлга қўйилади. Мазкур жамиятда таркибида ғўза экиш агрокомплекси, пахтани қайта ишлаш ва тозалаш заводи, ёғ-мой заводи, 12 минг бош қорамолга мўлжалланган ферма, биогаз ишлаб чиқариш заводи, тежамкор технологияларга асосланган 20 гектарли иссиқхона, 25 турдан ортиқ сут ва гўшт маҳсулоти тайёрланадиган корхона ҳам мавжуд.

Энг муҳим янгилик – матони бўяшда ишлатиладиган қимматбаҳо табиий бўёқ олинадиган индиго-ферум ўсимлиги ҳам айнан кластер ҳудудида экилмоқда.

Албатта, дала ишларида ютуқларни таъминловчи асосий омил техникаларнинг етарлича эканлигидир. Кластер корхонасида бу борада муаммо йўқ. Ваҳоланки, ўтган даврда хориждан 20 ҳайдов, 122 “МТЗ” чопиқ трактори, 40 ортиқ юк ташувчи “МТЗ” трактори, ҳайдов техникасига тиркаладиган 25 омоч, 8 “Кейс-1200” чигит экиш сеялкаси, 122 та культиватор ва бошқа техникалар олиб келинди. Ҳозирда мазкур қишлоқ хўжалик техникаларига хизмат кўрсатиш парки қуриб битказилди. 

Сайёра Шоева, ЎзА
5 520