Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

16.11.2017 16:10 Чоп этиш версияси

Гулистонда “Нафосат – 2017” кўрик-танловининг Сирдарё вилояти босқичи бўлиб ўтди

Гулистонда “Нафосат – 2017” кўрик-танловининг Сирдарё вилояти босқичи бўлиб ўтди Вилоят хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, “Тадбиркор аёл” Ўзбекистон ишбилармон аёллар уюшмаси вилоят бўлимлари ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган танловда 11 нафар дизайнер-тикувчи ва стилист иштирок этди.

– Мазкур танлов хотин-қизларимизнинг кийиниш маданиятига янги услуб ва тамойилларни жорий этиш, улар ўртасида миллий ва замонавий, менталитетимизга мос кийимлар андозасини тарғиб қилиш мақсадида ўтказилмоқда, – дейди Сирдарё вилояти ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Д.Ўролова. – Танлов дизайнер-тикувчи ва стилистларнинг касб маҳоратини ошириш, ўзаро тажриба алмашишида ҳам муҳим аҳамият касб этади.

Танлов иштирокчилари ишбилармон ва етакчи аёл, талаба қиз, ижодкор аёл ҳамда ёш келинчак – уй бекаси тимсолларида либослар эскизи ва намойиши шартлари бўйича баҳслашди.

Гулистон шаҳридан дизайнер-тикувчи ва стилист Ҳабиба Абдураҳмонова биринчи ўринни эгаллади. Иккинчи ва учинчи ўринларга Гулистон туманидан Дилрабо Эминжонова, Сирдарё туманидан Фарзона Отажонова сазовор бўлди. Энди улар танловнинг мамлакат босқичида иштирок этади.

Абдужалол Қаюмов, Фурқат Тошматов (сурат), ЎзА
3 100






Все о погоде - Pogoda.uz