Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

05.06.2018 16:53 Чоп этиш версияси

Китобхонлик учун баҳона изламанг ёшлар!

Китобхонлик учун баҳона изламанг ёшлар!
Китоб байрами муносабати билан бир ёш ижодкорга крилл алифбосида босмадан чиққан Ўктам Усмоннинг “Гирдоб” романини совға қилдим. У “раҳмат”ини қуйидагича айтди: 

– Мен русча китобларни ўқимайман, айрим ҳарфларга тушинмай, мутолаага қийналаман.

– Йўқ, бу русча эмас, ўзбекча, крилл ёзувида, – дедим унга. 

У “Барибир эмасми, муҳими лотинча эмас-да”, деди. Унинг бу жавоби мени ўйга толдирди...

Шуниси ачинарли-да! Айрим ёшларимиздан охирги ўқиган бадиий асари ҳақида сўрасангиз, бирор бир қониқарли жавоб ололмайсиз. Баҳона ҳам тайёр: “Биз мактабда лотин алифбосини ўрганганмиз, китоб сотиб олмоқчи бўлсак, уларнинг аксарияти крилл алифбосида чоп этилган. Ўзимиз хоҳлаган лотин алифбосидаги китобларни топа олмаяпмиз”, дейишади. 

1o8K0L14640113206083_b.jpg

Ёшларнинг бу каби эътирозларига асло ўрин йўқ. Чунки ҳақиқий китобхон учун нашр этилаётган китобларнинг лотин ёки крилл алифбосида экани ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас.
xamsa-web-3d-250x375.jpg
Бугун ёшларимиз ҳатто инглиз, рус, немис тилидаги асарларни бемалол ўқиб, юзлаб ўзбек ва жаҳон адабиёти дурдоналарини мутолаа қилишмоқда. Қолаверса, мамлакатимизда китобхонлик давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Шундай шароитда юқоридагига ўхшаш баҳоналар ўринсиз ва кулгули.

Чунки бугун китоб расталарида қадимги “Авесто” китоби дейсизми, Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг “Бобурнома”сими, Маҳмуд Қошғарий, Аҳмад Югнакий, Юсуф Ҳос Хожиб ва Алишер Навоий асарларидан тортиб, бугунги кун ижодкорларининг бадиий ижод намуналаригача лотин ёзувидагилари ҳам бор. Ҳазрат Навоийнинг “Хамса”, Абдулла Қодирийнинг “Ўткан кунлар”, Эркин Воҳидовнинг “Замин сайёраси” ва жаҳон адабиётининг сара асарларидан бўлмиш Эрнест Хемингуэйнинг “Чол ва денгиз”, Жюль Верннинг “Ўн беш ёшли капитан”, Ҳанс Кристиан Андерсеннинг “Қор одам” ва шу каби кўплаб салмоқли асарларни ҳам бугун лотин алифбосида чоп этилган. 

Инсон хулқини тузатадиган омиллар ичида энг кучлиси, шубҳасиз, китобхонлик эканини унутмайлик. Шу боис, нодир асарлардан сабоқ олишда давом этиб, фақат зиё томон интилайлик. Зеро, китоб ўқишда давом этаётган инсон ҳеч қачон фикрлашдан, тасаввур этиш ва маънавий ривожланишдан тўхтамайди!

Дилобар АСЛИДДИН қизи

4 643