Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

18.04.2018 12:29 Чоп этиш версияси

Китобхонлик тарғиботига бағишланди

Китобхонлик тарғиботига бағишланди Термиз шаҳридаги “Болажон” истироҳат боғида “Болажон – сенинг шодлигининг учун бўш вақтимни ажратаман” мавзуида китобхонлик тадбири ўтказилди.

Президентимизнинг 2017 йил 13 сентябрдаги “Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида ташкил этилган тадбирда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, ёзувчи ва шоирлар, ёшлар иштирок этди.

Вилоят ахборот-ресурс маркази томонидан намойиш этилган кўргазмада 700 дан зиёд номдаги адабий-бадиий, ижтимоий-сиёсий, илмий-оммабоп ҳамда болалар адабиётига оид китоблар тақдим этилди.

Тадбир доирасида умумтаълим мактаблари ўқувчилари томонидан ўзбек мумтоз асарлари асосида тайёрланган саҳна кўринишлари намойиш этилди. 

2.jpg

3.jpg

5.jpg

10.jpg


Жонибек Қўзимуродов (сурат) ЎзА
3 570