ЎзА Ўзбек

23.03.2020 Чоп этиш версияси

Китоб тушкун кайфиятни кўтаради...

Китоб тушкун кайфиятни кўтаради...

#Мен_китоб_мутолааси_билан_бандман #chellenj ининг навбатдаги иштирокчиси Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир Шойим Шерназар.

– Ҳеч бир мўъжиза китобга тенглашолмайди. Китобнинг завқини бошқа ҳеч нарсадан тополмайсиз. Китобдек содиқ дўст йўқ. Унинг билан ошно тутинган инсон кам бўлмайди. Сизни ҳар қандай мушкулликдан китоб қутқаради. Тушкун кайфиятни кўтаради. Китобга ошно бўлинг!

Мен шу кунларда Назар Эшонқулнинг “Уруш одамлари” қиссасини, Рауф Парфи, Абдулла Орипов, Эркин Воҳидов, Вафо Файзулло шеърларини ўқияпман. Вақтдан унумли фойдаланган ҳолда “Ўткан кунлар”ни қайта ўқимоқчиман.

Ватандошларимизга ҳам ёқимли китоб мутолаасини тилайман. Зеро, мутолаа қалбни тарбиялайди, кўнгилларни хотиржамликка чорлайди.

2 326
ЎзА