Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

11.04.2018 09:12 Чоп этиш версияси

Китоб – эзгулик, меҳр-оқибат элчиси

Китоб – эзгулик, меҳр-оқибат элчиси Китоб – билим манбаи. У инсонни комилликка етаклайди. Аҳолиси, айниқса, ёшлари кўп китоб ўқийдиган мамлакат албатта тараққиётга эришади. Президентимиз томонидан китоб мутолаасига қаратилаётган алоҳида эътибор замирида ҳам айни шундай эзгу мақсадлар мужассам.

Қарши шаҳрида ўтказилган “Китоб – эзгулик ва меҳр-оқибат элчиси” мавзуидаги адабий-бадиий кечада бу алоҳида таъкидланди.

Қашқадарё вилояти ахборот-ресурс маркази томонидан ташкил этилган тадбирда кенг жамоатчилик вакиллари, ижодкорлар, ота-оналар ва Қарши шаҳридаги умумтаълим мактаблари ўқувчилари иштирок этди. 

2.jpg

– Қанча кўп китоб мутолаа қилсак, маънавий кўзгумиз шунчалик тиниқлашиб боради. Дунёқарашимиз, фикрлашимиз ўзгаради, турмушимиз фаровон бўлади, – дейди Қарши давлат университети 3-курс талабаси Абдулла Қурбонов. – Масалан, мен болалигимдан ота-онам тавсияси билан кўплаб бадиий китоблар ўқиб келаман. Ўша меҳнатларим меваси сифатида яқинда ўтказилган “Ёш китобхон” республика танловида иккинчи ўринни қўлга киритдим.

Тадбир давомида вилоятда китоб савдоси билан шуғулланаётган тадбиркорлар томонидан арзонлаштирилган китоб ярмаркалари ташкил этилди. Фаол иштирок этган ёш китобхонлар ташкилотчиларнинг эсдалик совғалари билан тақдирланди.

3.jpg

4.jpg

Ўлмас Баротов, Жамшид Норқобилов (сурат) ЎзА
7 560