Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

05.04.2018 21:59 Чоп этиш версияси

Китоб – энг яхши совға

Китоб – энг яхши совға Пойтахтимизнинг Яшнобод туманидаги 206-умумтаълим мактабида Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Тошкент шаҳар Яшнобод тумани кенгаши ташаббуси билан “Фарзандимга китоб совға қиламан” мавзуида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 13 сентябрдаги “Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида ташкил этилган тадбирда халқ депутатлари Яшнобод тумани Кенгашидаги ЎзМТДП гуруҳи аъзолари, партия ходимлари, профессор-ўқитувчилар, ўқувчи-ёшлар, ота-оналар, журналистлар иштирок этди.

IMG_0798.JPG

Тадбирда мамлакатимизда халқимиз, айниқса, ёшларнинг маънавий-интеллектуал салоҳиятини ошириш, онгу тафаккури ва дунёқарашини юксалтириш, уларда мутолаа маданиятини қарор топтириш борасида самарали ишлар қилинаётгани таъкидланди.

IMG_0829.JPG

Шунингдек, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини оширишга доир тарғибот ишларини тизимли ва самарали ташкил этиш, бу борада китобхонлар, кутубхоначи ва тарғиботчилар ўртасида кўрик-танловлар ўтказишни йўлга қўйиш муҳим экани қайд этилди.

IMG_0839.JPG

Тадбир доирасида китоб кўргазмаси ташкил этилиб, ёшларга ўзбек ва жаҳон адабиётининг дурдона асарлари ҳақида маълумот берилди.

Мактабда аъло баҳоларга ўқиб, ташкилий ишларда фаол иштирок этадиган ўқувчиларга эсдалик совғалари топширилди.

Гулноза Бобоева, ЎзА
14 258