ЎзА Ўзбек

24.03.2020 Чоп этиш версияси

Китоб бизни бирлаштиради

Китоб бизни бирлаштиради
Фарғона вилояти Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси, Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят Ахборот-кутубхона маркази,“Фарғона” нашриёти, “Фарғона китоб олами” маънавий-маърифий савдо мажмуаси ҳамкорликда таътилда бўлган ўқувчи-ёшлар ва ота-оналарининг вақтларини мазмунли ўтказишларига ҳисса қўшиш, шунингдек,оилавий китобхонликни тарғиб қилиш мақсадида “Китоб бизни бирлаштиради” акциясини ташкил этилди.

Дастлаб Фарғона шаҳридаги маҳаллаларда кўп болали, кам таъминланган оилаларга, яқинларининг васийлигида бўлган болаларга 100 дан ортиқ китоблар тўплами ва 300 тадан ортиқ ҳимоя ниқоби бепул тарқатилди.

photo_2020-03-24_08-48-42.jpg

photo_2020-03-24_08-48-35.jpg

1 467
Муқимжон Қодиров (сурат), ЎзА