Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

14.04.2017 20:40 Чоп этиш версияси

Китоб – қалбнинг қайноқ булоғи

Миллий матбуот марказида «Шарқ» нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси томонидан «Китобсиз келажак йўқ» мавзуида матбуот анжумани ўтказилди.

Компания бош муҳаррири А.Аҳмедов ва бошқалар халқимиз, айниқса, ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини оширишга қаратилган бадиий, маърифий, илмий-оммабоп, тарбиявий аҳамиятга эга китобларни чоп этиш, ўқувчилар талаби ва эҳтиёжи бўйича китобларни кўп ададда, арзон нархларда босиб чиқариш ва оммага етказиш ҳамда китоб савдосидаги ишларни муайян тизимга солиш борасида олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар амалий самаралар бераётганини таъкидлади.

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 12 январдаги "Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида"ги фармойиши бу борадаги ишларни янада такомиллаштириш ва самарадорлигини оширишда муҳим қадам бўлди.

– Китобхонларга бугунги кун талаби даражасида мазмунли ва сифатли китоблар етказиб бериш нашриётимизнинг асосий мақсадидир, – дейди бош муҳаррир ўринбосари Н.Жўраев. – Шу боис биз уларнинг талаб ва эҳтиёжидан келиб чиқиб, китоблар чоп этишга ҳаракат қилмоқдамиз. Ўтган йили икки юзга яқин номдаги китобнинг нашр этилиши ҳам шундай ҳаракатларимиз самарасидир.

Тадбирда китобхон ва китобхонлик маданиятини ошириш масалалари, янги китоблар нашри, уларни оммага етказиш, китоб савдосини ташкил этиш, бу борадаги келгуси режалар юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Тадбирда журналистлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди.

Насиба Зиёдуллаева, ЎзA
4 827






Все о погоде - Pogoda.uz