Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

08.08.2018 17:51 Чоп этиш версияси

Кисловодск шаҳрига 8 нафар фахрий дам олишга жўнаб кетди

Кисловодск шаҳрига 8 нафар фахрий дам олишга жўнаб кетди
Қашқадарёлик 8 нафар фахрий ва уруш қатнашчиси Россия Федерацияси Кисловодск шаҳридаги “Ўзбекистон” санаторийсида ҳордиқ чиқариш учун кузатувчилар ҳамроҳлигида Қарши темирйўл вокзалидан тантанали кузатилди.

Иккинчи жаҳон урушида ўзбек халқи минглаб етим болаларни ўз бағрига олиб, уларга бошпана берди.

Президентимизнинг 2018 йил 16 апрелдаги “Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида”ги фармони нафақат нуронийларга балки метин иродали, тинчликпарвар халқимизнинг оғир йиллардаги жасоратига бўлган ҳурмат ва эҳтиромнинг амалдаги ифодаси бўлди.

Мазкур фармон ижроси доирасида Қашқадарёлик 8 нафар фахрий ва уруш қатнашчиси Россия Федерацияси Кисловодск шаҳридаги “Ўзбекистон” санаторийсида ҳордиқ чиқариш учун кузатувчилар ҳамроҳлигида Қарши темирйўл вокзалидан тантанали кузатилди.

Бу каби тадбирлар, учрашувлар, маърифий анжуманлар нуронийларга ўзгача шукуҳ, кўтаринки кайфият бағишламоқда.

– Юртбошимиз биз нуронийларга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиб, кўп савобли ишни бошини тутдилар, умрлари узоқ бўлсин, – дейди уруш ва меҳнат фахрийси Усмон бобо Донаев. – Маҳалла фаоллари, мутасаддилар мунтазам ҳолимиздан хабар олиб туришибди. Сира камчилигимиз йўқ. Мана бугун бир гуруҳ фахрийлар билан дам олишга кетяпмиз. Кўрсатилаётган бундай ғамхўрликлардан кўнглимиз тоғдек кўтарилди.

Ў.Баротов, ЎзА
5 896